Tempus ва Erasmus + лойиҳалари Ўзбекистоннинг 56 ОТМда амалга оширилмоқда

Дата: 11:32, 20-12-2016.

Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – Европанинг Tempus ва Erasmus + таълим лойиҳалари Ўзбекистоннинг 56 ОТМда амалга оширилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олий таълим вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Tempusнинг 10 лойиҳалари якунланиш арафасида, Erasmus +нинг 18 лойиҳалари ва кредит мобиллиги бўйича 80 лойиҳалари амалга оширилиш жараёнида.

Шунингдек, ушбу европа таълим лойиҳалари доирасида мамлакатнинг 40 ОТМ Европа университетлари билан бирга турли қўшма дастурларда иштирок этдилар.

Европа ОТМдан ташқари, Япония, Жанубий Корея, Малайзия, Индонезия ва Ҳиндистон, Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси университетлари билан фан ва таълимнинг техник, инженерлик, ижтимоий, иқтисодий муносабатлар ва тиббий йўналишларида ҳамкорлик олиб борилмоқда.

Вашингтон Университети, Техас қишоқ хўжалиги инженерия университети, Колорадо университети, Калифорния университети, Питтсбург университети, Жон Хопкинс университети кабилар билан самарали алоқалар йўлга қўйилган.

1999 йил 8 ноябрдаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битим доирасида ҳар йили Хитой ОТМларида Ўзбекистоннинг қатор ОТМлари талабалари, докторантлари ва ёш ўқитувчиларидан иборат 60 кишилик стажировка ташкил қилинади.

Олий таълим соҳасидаги ўзбек-япон ҳамкорлиги “Кадрлар тайёрлаш учун Япония ҳукуматининг беғараз ёрдам кўрсатиш дастури доирасида стипендиялар ажратиш” (JDS) лойиҳаси доирасида самарали ривожланмоқда. Ушбу лойиҳага мувофиқ, 17та саралаш ўтказилиб, йилига ўрта ҳисобда 15-20 кишидан тўғри келади. Умумий ҳисобда, Японияга 279 киши жўнатилди. Шундан 244 киши Япониянинг бир неча университетлари магистрлик даражасини олишга муяссар бўлди. 30 киши Японияда таълим олишни давом эттирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: