Темур Кападзе фубол бўйича Ўзбекистон термасининг бош тренери вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди
Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Темур Кападзе фубол бўйича Ўзбекистон термасининг бош тренери вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди , деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Футбол федерациясига (ЎФФ) таянган ҳолда.
ЎФФ маълумотига кўра, у миллий терма жамоани шу йилнинг март ойида бўлиб ҳўтадиган Сенегал ва Марокаш терма жамоалари билан ўйинга тайёрлайди. Тез орада Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини ЎФАга тақдим этади.
Шунингдек, хорижий тренер билан ҳам оғзаки келишувга келинган, унинг номи яқин орада – расмий шартнома имзоланган эълон қилиниши ҳам маълум қилинган.
Эслатиб ўтамизки, Темур Кападзе фаолиятини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида бошлаган. Кейинчалик “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Инчхон” (Жанубий Корея), “Шаржа” (БАА), “Актобе” (Қозоғистон), “Локомотив” (Тошкент) клубларида тўп сурган. У ўтган мавсумнинг охирида футболчилик фаолияти билан хайрлашган бўлиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 119та ўйин ўтказган футболчидир.
Сурат манбаи: http://www.fergananews.com/news.php?id=28421