“Тенге банк” Ўзбекистон инвестиция вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда рақобатни соғломлаштиришга ваъда берди

Дата: 17:13, 23-08-2019.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда "Тенге банк" рақобатни соғломлаштиришга ваъда берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"22 август куни инвестиция вазирлигида Қозоғистоннинг энг йирик тижорат банки – "Халык банк" раҳбарияти ҳамда унинг яқиндагина Ўзбекистонда лицензия олган шўъба банки “Тенге банк” раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди", - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Учрашувда қайд этилганидек, банклар Ўзбекистон бозорида фаолият юритиши ва бу борада инвестициялар вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Қозоғистон томони Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштиришга қаратилган муҳим ўзгаришларни мамнуният билан кутиб олди ва уларга кўра, республикада тижорат банклари ва хусусий бизнес билан ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар очмоқда.

"Ўзбекистон бозорида хорижий банкларнинг мавжудлиги банк-молия секторининг рақобат муҳитини яхшилашга хизмат қилмоқда, бу эса ўз навбатида, мамлакат иқтисодиётига қўшимча инвестициялар оқимига ёрдам беради", - дейилади хабарда.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатлар ва истиқболли ташаббусларни амалга ошириш доирасида яқин ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Сурат манбаи: mift.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: