Теннис бўйича Ўзбекистон термаси Дэвис Кубоги биринчи гуруҳининг иккинчи доирасига чиқди
Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Теннис бўйича Ўзбекистон термаси Денис Истоминнинг ғалабасидан сўнг Дэвис Кубоги Осиё/Океания ҳудуди I гуруҳининг иккинчи доирасига чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Теннис федерацияси маълумотига кўра, дунёнинг 80- ракеткаси бўлган Денис Истомин Сун-Ву Квон (Корея Республикаси, жаҳон ретингида 307-) устидан 3/6, 7/6(5), 6/2, 7/6(12) ҳисобида ғалаба қилди.
Ўйиннинг 3 соати 16 дақиқаси давомида Денис 11 эйс ва 4 брейкка эришиб, икки марта тўп узатишда адашди. Сун-Ву эса саккиз марта тўпни майдондан чиқариб юборди ва тўрт брейк-пойнтга эришди ҳамда олтита иккилик хатога йўл қўйди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ва Жанубий Корея термалари ўртасидаги ҳисоб 3:1 айланди ва бу ўзбек теннисчиларига мусобақани давом эттиришига имкон берди.