Теннис бўйича Ўзбекистон термаси жароҳатланган Истоминсиз ҳиндлардан мағлубиятга учради

Дата: 17:07, 10-04-2017.

Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Теннис бўйича Ўзбекистон термаси мамлакатнинг жароҳатланган биринчи ракеткаси Истоминсиз ҳиндлардан мағлубиятга учради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Дэвис Кубогининг Осиё ва Океания бўйича биринчи гуруҳида содир бўлди.

Ўйин 4:1 ҳисобида якунланди. Темур Исмоилов биринчи учрашувда Рамкумар Раманатанга 2:6, 7:5, 2:6 ва 5:7 ҳисобида, Санжар Файзиев эса Пражнеш Гуннесварга 5:7, 6:3, 3:6 ва 4:6 ҳисобида енгилди. Жуфтликлар учрашувда Фаррух Дўстов ва Санжар Файзиев Срираму Балажи ва Рохан Бапанга 2:6, 4:6 ва 1:6 ҳисобида ўйинни бой берди.

Якшанба куни Рамкумар Раманатан Санжар Файзиевни 6:3 ва 6:2 ҳисобида енгди,  Темур Исмоилов Пражнеш Гуннесвар устидан 7:5 ва 6:3 ҳисобида ғалаба қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: