Тергов қўмитаси Саратов яқинидаги автобус билан боғлиқ ЙТҲ текширишни бошлади

Дата: 07:23, 02-11-2016.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Тергов қўмитаси Саратов вилоятининг Татищев туманида автобус билан боғлиқ ЙТҲ тафсилотларини текширишни бошлади, деб хабар берди РИА Новостига РФ Тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси.

“Терговгача текширув хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатилганлигини аниқлашга қаратилган. Воқеа тафсилотларини аниқлаш мақсадида текшириш ишлари ўтказилмоқда. Унинг натижаси бўйича қарор чиқарилади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, терговни ТҚТБ минтақавий бўлими ўз назоратига олган.

Эслатиб ўтамизки, Санкт-Петербургдан Тошкентга кетаётган Yutong автобуси 30 октябрда Саратов вилоятининг Татищев туманидаги трассада қорли йўлда ағнаб кетган эди. Автобусда 24 Ўзбекистон фуқароси бўлган. 16 киши жароҳатланган, уларнинг тўрттаси касалхонада қолмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: