Термиз аэропортида 26 қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринишнинг олди олинди

Дата: 16:27, 29-02-2016.

Тошкент. 29 феврал. ЎзТАГ – Термиз аэропортида 26 қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уриниш чоғида Термиз-Москва рейси билан учаётган 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Эргаш Бегимов қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ноёб тангалар оддий канцелярия степлери ичига яширинган, шунингдек, қўлга олинган шахснинг кийимларига ёпиштирилган бўлиб чиқди”, - деб таъкидлади аэропортдаги манба.

Экспертиза маълумотларига кўра, топиб олиб қўйилган тангалар турли тарихий даврлар, хусусан, Кушон ва Бақтрия, Қорахонийлар, Темурийлар ва бошқа даврларга мансуб бўлган (II-ХIХ) асрлар. Мамлакатдан ташқарига олиб чиқиб кетилишга уринилган бойликларнинг бошланғич баҳоси 70 млн сўмга тенг.

Тергов текшируви доирасида тангаларнинг эгаси Россия Федерацияси фуқароси Игорь Попов эканлиги маълум бўлди. У Бегимовдан тангаларни республика ҳудудидан олиб чиқиш учун фойдаланган.

Поповнинг уйи кўздан кечирилганда яна турли тарихий даврларга мансуб 25 бутун ва 6 зарарланган тангалар, жумладан, Кушон хонлиги ва Хоразмшоҳлар давлатида зарб қилинган тангалар топилди. Уларнинг бошланғич қиймати 15 млн сўм.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон ЖК тегишли моддалари бўйича жиноят иши очилди, тергов олиб борилмоқда.

Қўлга олиш санаси манба томонидан очиқланмади.

$1 = 2851,65 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: