Термиз коллежларида “Ташриф интизоми” ахборот тизими синов тариқасида жорий этилмоқда

Дата: 17:42, 11-01-2016.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Термизнинг икки касб-ҳунар коллежида “Ташриф интизоми” ахборот тизими синов тариқасида жорий этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вилоят таълим бошқармасидан маълум қилишларича, тизимнинг яратилиши ўқитувчи ва ота-оналарга қатор қулайликлар туғдиради. Ота-оналар болаларининг ўқув жараёнини узоқдан анзорат қиладилар. “Ташриф интизоми” тизими ота-оналарнинг мобил телефонига ўқувчининг келиш ва кетиш вақти кўрсатилган SMS-хабар йўллайди.

Термиз Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори Ўрол Тошбоевнинг сўзларига кўра, электрон тизим ўқувчиларнинг машғулотларга кеч қолиши ва дарс тугашидан олдин уйига кетиб қолишининг олдини олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: