Термизда афғонистонлик наркокурьерга ҳукм ўқилди

Дата: 16:07, 26-09-2016.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди афғонистонлик наркокурьер, Балх вилоятининг Шўртепа уездида яшовчи 49 ёшли Жуматурди Худойберди ўғлини 18 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) суднининг расмий қарорига асосланган ҳолда.   

“Афғонистон фуқароси Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилоятига Амударё орқали 3,1 кгдан зиёд афюн наркотик моддасини олиб ўтишга уринган. Бунинг учун у қўлбола сузиш воситаси ясаб, ўзбек-афғон чегарасини тунда кесиб ўтишга уринди. Бироқ мамлакат Миллий хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди”, - деб таъкидланади хабарда.

Судда наркокурьер ўз айбини тўлиқ тан олди. Суд ҳукми билан қонунбузар 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: