Термизда кураш бўйича Ўзбекистон президенти совринига халқаро турнир бўлиб ўтади

Дата: 16:41, 17-05-2017.

Термиз. 17 май. ЎзТАГ – 26-29 майда Термизда ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига кураш бўйича Ўзбекистон президенти совринига халқаро турнир бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 Кураш бўйича энг йирик турнирлардан бири бўлган ушбу мусобақа 1993 йилдан бери ҳар икки йилда бир ўтказилади. Ўтган вақт давомида Термиз гиламларига дунёнинг 100 мамлакатидан 700 диёд полвонлар тушди.

 “Ушбу турнир 73 кг, 90 кг ва мутлақ вазн тоифасидаги спортчилар орасида ўтказилади. Турнирнинг соврин фонди $56 мингга тенг, мутлақ вазн тоифасидаги ғолиб  Ўзбекистон президентининг $25 минглик мукофотини олади, 2 ўринни олган курашчи $10 минг, икки 3 ўрин соҳиби $5 мингдан олади”, - деб таъкидлашди Халқаро кураш федерацияси матбуот хизматида.

Турнирда 40 мамлакатдан 150 спортчи иштирок этиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: