Термизда наркосотувчи қўлга олинди
Термиз. 23 декабр. ЎзТАГ – Термизда наркосотувчи қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)республика Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) матбуот хизматга асосланган ҳолда.
"Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Термиз шаҳрида яшовчи 44 ёшли шахс тўхтатиб текширилганида, унинг ёнидан 4 граммдан зиёдроқ “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилди”, - дейилади ИИВ хабарида.
Хабар қилинишича, "олиб борилган суриштирувлар натижасида у ушбу гиёҳвандлик моддасини маҳаллий аҳоли вакилидан сотиб олганлиги аниқланди. Мазкур фуқаронинг уйи текширилганида 988 грамм «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган”.
Ушбу факт юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


