Термизда сержантлар форуми бўлиб ўтди
Термиз. 1 июн. ЎзТАГ – Термиздаги (Ўзбекистон) ҳарбий қисмларнинг бирида Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округ сержантларининг форуми бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мудофаа вазирлигидан хабар беришларича, унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари, Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Б.Тошматов, ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари Ж.Аъзамов ва бошқалар иштирок этдилар.
Чиқишларда таъкидлангани каби, мамлакат мудофаа қувватини мустаҳкамлаш, мустақилликни, мамлакатнинг хавфсизлиги ва бутунлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ижобий натижалар бермоқда. Ҳарбий округлар доирасида ташкил этилган ушбу сержантлар форуми ҳам юқоридаги мақсадга хизмат қилади.
Амалий машғулотлар “Термиз” ўқув-машқ майдончасида ўтказилди.
Тадбирда илғор сержантлар гуруҳига фахрий ёрлиқлар ва навбатдаги ҳарбий унвонлар топширилди.