Термизда Ўзбекистон-Афғонистон сув муассасалари муттахассислари учрашдилар

Дата: 13:23, 01-03-2018.

Тошкент. 1 март. ЎзТАГ – 26-27 февралда Афғонистон Ислом Республикасининг Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги ташаббусига кўра Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистоннинг сув масалалари бўйича идоралари муттахассислари учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Учрашув чоғида Амударе бўйи соҳилини мустаҳкамлашга қаратилган чоралар юзасидан фикр алмашилди. Музокараларда Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги вакиллари даражасида тажриба алмашинув ва мунтазам учрашувлар ташкиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.

Учрашув яқин қўшничилик руҳида ва дўстлик ва ҳамкорлик муҳитида бўлиб ўтди.

Сурат манбаи: http://stanradar.com/news/full/28412-uzbekistan-i-afganistan-vmeste-reshajut-kak-borotsja-s-terrorizmom.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: