Террористлар Тожикистон чегараларига яқинлашмоқда

Дата: 11:41, 20-05-2015.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ – Террористлар Тожикистон чегараларига яқинлашмоқда, деб хабар беради чоршанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Террористларнинг алоҳида отрядлари Тожикистон чегарасига бир неча километр масофада. Ҳавф юқори бўлган чегара туманларида иккинчи мудофаа линияси ташкил этилди”, - деб хабар қилмоқда ОАВ тожик махсус хизматлари вакилига асосланган ҳолда.

“Толибон” гуруҳининг қуролли отрядлари Афғонистон ҳудуди бўйлаб кириб борар экан Тожикистон билан чегарадош Бадахшон вилояти ҳудудининг деярли 80% назоратларига олганлар.

Жанглар чегаранинг бадахшон ва панж йўналишлари бўйлаб бормоқда. Тожик чегарасида автомат ўқлари овозлари эшитилиб турибди.

“Ҳозирда террористларнинг алоҳида отрядлари Тожикистон чегарасига яқинлаб келдилар ва ундан бир неча километр масофада, бу Душанбеда ташвиш уйғотмасдан қолмади”, - деб таъкидлади манба.

Разведка маълумотларига кўра, ушбу радикаллар гуруҳи ўз вақтида покистоннинг Шимолий Вазиристон қабилалари ҳудудида бўлганлар, лекин уларни покистон армияси бу ердан Афғонистонга қувиб чиқарган.

“Олинган маълумотларга кўра, толибларнинг Тожикистон давлат чегарасини кесиб ўтиш ниятлари йўқ”, - деб аниқлаштирди манба.

“Биз оператив вазиятни диққат билан кузатмоқдамиз ва ҳар қандай ҳолатга тайёрмиз. Ўз навбатида, Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (ЖХШТ) жамоавий кучлари қўллаб қувватлашидан умидвормиз”, - деди тожик махсус хизмати вакили.

Маълумот ўрнида, ҳудудий хавфсизлик масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият ЖХШТ аъзо мамлакатлар Хавсизлик кенгаши котибларининг 19-20 майда Хўжандда бўлиб ўтадиган йиғилишида муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: