Терроризм билан кураш исломофобияга айланиб кетмаслиги керак – Ўзбекистон ТИВ

Дата: 14:32, 10-12-2015.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Терроризм билан кураш исломофобияга айланиб кетмаслиги керак, деди Ўзбекистон ТИВ ўринбосари, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ЕХҲТ ТИВК) 22-йиғилишида иштирок этаётган ўзбек делегацияси раҳбари Дилёр Ҳакимов ушбу йиғилишда қилган чиқишида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бизнинг мамлакатимиз терроризм билан кураш исломофобияга айланиб кетмаслиги ва ислом дунёси билан очиқча ёки яширин қарама-қаршилик шаклини олмаслиги зарур, деб ҳисоблайди. Турли динлар ва маданиятлар ўртасида бағрикенглик, ўзаро тушуниш ва ҳурматни илгари суриш масалалари, ижтимоий интеграция муаммоларини ҳал қилиш ЕХҲТ гуманитар йўналишида устивор ўрин эгаллаши керак”, - деб таъкидлади Д. Ҳакимов.

Унинг сўзларига кўра, минтақавий ва дунё миқёсида тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш масалалари учун ўртасида бағрикенглик, ўзаро тушуниш ва ҳурматни илгари суриш масалалари алоҳида аҳамият касб этди

Ўзбек делегацияси раҳбари фикрига кўра, Ўзбекистон қатор йиллар давомида ислом маърифати марказларидан бири бўлиб, кишилар онгида тинчлик ва яхшилик, миллатлараро ва динлараро муносабатларда бағрикенглик, рангги ва ишончидан қатъий назар ўзаро ҳурмат ва келишув каби қадриятларнинг мустаҳкамланиши тарафдори бўлиб келмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: