Тез орада Тошкент метросида жетонлар ўрнига смарт-карталар жорий этилади

Дата: 21:21, 07-08-2014.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – Тез орада Тошкент метросида жетонлар ўрнига смарт-карталар билан ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлади, деб хабар қилди Анхор.уз ахборот портали.

6 августдан бошлаб қатор бекатлар, хусусан, “Мустақиллик майдони» ва “Буюк Ипак Йўли” бекатларида турникетларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

“Буюк Ипак Йўли” бекати маъмуриятининг маълумотларига кўра, турникетлар энди ўрнатилмоқда ва ҳали қачон ишга тушиши ноъмаълум.

“Бу синов турникетлари, улардан ҳозирча фақат метрополитен ходимлари фойдаланадилар. Синов муддатидан кейин кўп эътимол билан турникетлар алмаштирилади. Ҳозирча бекатнинг ҳар бир киришига биттадан турникет ўрнатилади”, - деб изоҳ берди бекат маъмурияти.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентда йўл ҳақи учун ягона транспорт картаси ёрдамида ҳақ тўлаш тизими жорий этилиши ҳақидаги хабарлар июл бошида пайдо бўлди. Илк босқичда Тошкент метрополитенида электрон тўлов тизими жорий этилади. Кейинчалик смарт-карталар метро жетонлари, автобус ва трамвайлар билетлари ўрнини эгаллаши хабар қилинган эди, деб ёзади портал.

Янгилик билан ўртоқлашиш: