Тез орада Тошкентда Valio компаниясининг расмий дистрибьютори пайдо бўлади

Дата: 17:32, 06-03-2015.

Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Тез орада Тошкентда дунёдаги етакчи сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси бўлган Valio компаниясининг расмий дистрибьютори пайдо бўлади, дея хабар беради UzDaily.uz нашри.

Valio концерни – Финляндиядаги етакчи сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисидир. Саломатлик ва атроф муҳит учун хафсиз бўлган замонавий технологиялар асосида яратиладиган Valio маҳсулотлари анъанавий юқори сифати билан ажралиб туради.

Valio маҳсулотларига Viola ва Oltermanni пишлоқлари, Valio сариёғи, йогуртлар, творог ва бошқа сут маҳсулотлари киради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: