Тез орада Ўзбекистон фуқаролари чиқиш визасини Ягона портал орқали олишлари мумкин бўлади

Дата: 10:53, 03-07-2014.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг охирига қадар Ўзбекистондан чиқиш (рухсатномаси) визасини олиш бўйича онлайн хизмат жорий этилиши мумкин. Янги хизмат my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) жорий этилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ЯИДХП фаолиятининг бир йиллиги якунларига бағишланган матбуот анжуманида Ягона интерактив давлат хизматлари порталини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ахрор Асилходжаевнинг берган маълумотига кўра, йил охирига қадар порталда яна 50 хизматни жорий этиш режалаштирилмоқда, улардан 25 зиёди – тадбиркорларга мўлжалланган.
Унинг сўзларига кўра, йил охирига қадар Ўзбекистон фуқароси биометрик паспортини расмийлаштириш хизмати бутун Тошкент бўйича жорий этилади. Ҳозирда у синов тариқасида пойтахтнинг Олмазор туманида амал қилмоқда.
Сентябрга қадар ЯИДХПда имконияти чекланган кишилар учун ҳам бир қатор хизматлар йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: