Тез орада Ўзбекистонда ОАВ ва полиграфия корхоналарини онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади

Дата: 15:08, 09-07-2015.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ОАВ ва полиграфия корхоналарини онлайн тарзда рўйхатдан ўтказишни жорий этади. Ҳозирда давлат хизматлари маълумотларини интерактив шаклга ўтказиш ишлари давом этмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигидан (ЎзМАА) хабар беришларича, хусусан, ушбу хизматларни ишлаб чиқиш ва интеграция қилиш бўйича танлов эълон қилинган. Режага мувофиқ, улар онлайн шаклда агентликнинг расмий веб-сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Бундан ташқари, ЎзМАА ОАВ, полиграфия ва нашриётлар ахборот тизимини (ЎзМААнинг ички ахборот портали) ишлаб чиқиш ва интеграция қилиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: