Ўтган 10 ойда Ўзбекистонда ёнғинлар сони камайди

Дата: 13:07, 19-11-2014.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг ўтган 10 ойида Ўзбекистонда ёнғинлар сони 2013 йилнинг муқобил давридагига қараганда камайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумотлар куни-кеча Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат Ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан мамлакатда 20 ноябр-20 декабр кунлари ўтказиладиган Ёнғин хавфсизлиги ойлигига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Хусусан, савдо мажмуалари, базалар, омборхоналардаги ёнғинлар сони 3,3%, қишлоқ хўжалик бинолари ва иншоотларидаги ёнғинлар сони 8,7%, технологик жаораёнлардаги ёнғинлар сони 11,8%, болалар шўхликлари туфайли ёнғинлар 7,7%, оловдан эҳтиёткорлик билан фойдаланмаслик натижасидаги ёнғинлар 4,3% камайгани қайд этилган.

Матбуот анжуманида қайд этилишча, ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг жанговар экипажлари томонидан кўрсатилган муддатда 10,791 чиқиш амалга оширилган, 152 киши қутқарилган ва 77 млрд. сўмликдан ошиқ моддий бойликлар сақлаб қолинган.

$1 = 2396,79 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: