Ўтган 10 ойда ЎзРТХАБда корпоратив харидлар соҳасида 14,2 минг битим тузилди
Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Ўтган 10 ойда Ўзбек Республика товар хом-ашё биржасининг (ЎзРТХАБ) корпоратив харидлар тизимида қиймати 292,7 млрд сўмлик 14,2 минг битим тузилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат Хусусийлаштириш қўмитасидан хабар қилишларича, электрон савдолар натижалари бўйича буюртмачиларнинг 53,9 млрд сўм маблағи тежалди. Харидлар ҳажмининг 96% (280 млрд сўм) кичик бизнес субъектлари томонидан тузилди.
Ҳозирда бу ерда тизимда мавжуд муаммолар муҳокама қилинмоқда. Товарларнинг маркаси ва ишлаб чиқарувчисини кўрсатилмаган ҳолда жойлаштиришида улар сифатига эътирозлар келиб чиқмоқда. Аризаларни нотўғри расмийлаштириш оқибатида тегишли талабларга жавоб бермайдиган товарлар етказиб берилмоқда.
Шунингдек, корпоратив харидлар тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам бирқатор ишлар амалга оширилмоқда.