Ўтган 10 ойда “Ўзсаноатқурилишбанк” кичик бизнесга 571 млрд сўмлик кредит берди
Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Ўтган 10 ойда “Ўзсаноатқурилишбанк” акционерлик тижорат банки (АТБ) кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида 571 млрд сўмлик кредитлар ажратди, бу эса 2013 йилнинг муқобил даврига солиштирганда 1,3 баравар кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банк маълумотларига кўра, ажратилган кредитлар ҳисобига олис ва бориш қийин бўлган туманларда қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди ва янги иш жойлари яратилди.
Хусусан, банк Бухоро вилоятининг Жондор туманида жойлашган “Шижоат Текстил Маш” МЧЖга кредит ажратди. Натижада, бу ерда текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва 76 иж дойи яратилди.
Эслатиб ўтамизки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ республикадаги энг қадим банклардан. Бугунда унинг таркибига 44 филиал, 50 мини-банк, 58 омонат кассаси киради. Шунингбек, банк қошида 146 тўловлар қабул қилиш, 96 халқаро пул ўтказишлари пункти мавжуд.
Жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, банкнинг ўз капитали ўтган йилдагига қараганда 15,24% кўпайиб, 459,6 млрд сўмга, банк активлари 7,04 трлн сўмга етди (+28,55%).