Ўтган 5 ойда кимё саноати маҳсулот ишлаб чиқаришни 3,9% кўпайтирди

Дата: 13:43, 09-06-2015.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – 2015 йилнинг ўтган 5 ойида “Ўзкимёсаноат” давлат-акционерлик компанияси (ДАК) 882,2 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, ишлаб чиқариш ҳажмини 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда 3,9% кўпайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, корхоналар томонидан 539,31 минг тонна минерал ўғитлар ишлаб чиқарилиб, ундан 427,76 минг тоннаси азотли, 55,7 минг тоннаси фосфорли ва 55,78 минг тоннаси калийли ўғитлардир. Бундан ташқари, 80,9 млрд сўмлик халқ истеъмоли моллари ҳам ишлаб чиқарилди (+19,7%)”, – деб таъкидлашди “Ўзкимёсаноат” матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: