Ўтган 5 ойда ўзбек автомобилларининг Россиядаги сотувлари сезиларли даражада пасайди

Дата: 12:12, 09-06-2015.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – 2015 йилнинг ўтган 5 ойида (январ-май) GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Россиядаги сотувлари сезиларли даражада: 2014 йилнинг муқобил давридаги 20888 донадан 8622 донагача пасайди. Ушбу маълумотлар Европа бизнеси автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси томонидан келтирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сотувлар ҳажми 58,7% тушиб кетди.

Натижада GM Uzbekistanнинг россия бозоридаги улуши ҳам 2%дан 1,3%га қадар тушди. Лекин май ойида сотувлар апрелга солиштирганда бир оз ўсиб, ўзбек автомобиль ишлаб чиқарувчиси 21-ўриндан 19-ўринга кўтарилди.

Айни пайтда россия автомобиль бозори ҳам сезиларли даражада қисқариб, сотувлар 37,7% (майда 37,6%) пасайди. Бозорда жами ўтган йилги 1,03 млнга қарши ўлароқ 641,93  автомобил сотилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: