Ўтган 8 ойда “Ўзсаноатқурилишбанк” пластик карталари билан 1,46 трлн сўмлик тўловлар амалга оширилди
Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – 2015 январ-августда “Ўзсаноатқурилишбанк” акционерлик тижорат банки (АТБ) пластик карталари билан 1,46 трлн сўмлик тўловлар амалга оширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банк матбуот хизмати хабарига кўра, 2015 йилнинг 1 сентябри ҳолатига келиб, банк томонидан чиқарилган пластик карточкалар сони 963,3 минг донага етди.
Терминаллар сони эса 8,016 бўлиб, улардан 7,16 минг донаси савдо нуқталарида жойлашган.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ республиканинг энг йирик банкларидан биридир. 2015 йилнинг 1 сентябрига келиб банк активлари 8,22 трлн сўмга тенг бўлиб, низом капитали 634,9 млрд сўмга, ялпи капитали ҳажми 794,1 млрд сўмга етди. 2015 йил бошидан бери банкнинг кредит киритмалари миқдори 6,57 трлн сўмни ташкил қилди (+414,9 млрд сўм).
Бугунда банк тизимида 42 мини-банк, 54 омонат кассаси, 44 махсус кассалар, 151 тўловлар қабул қилиш пункти, 91 халқаро пул ўтказмалари пункти ва 52 валюта алмаштириш пунктлари фаолият юритмоқда.