Ўтган 9 ойда ўзбек банклари паррандачилик хўжаликларини ташкил қилишга 85,5 млрд сўм кредитлар ажратдилар

Дата: 17:38, 06-11-2014.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ –  2014 йилнинг ўтган 9 ойда ўзбек банклари паррандачилик хўжаликларини ташкил қилишга 85,5 млрд сўм кредитлар ажратдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

Ҳисобот даврида ушбу маблағлар ҳисобига паррандачиликни ривожлантириш бўйича 788 лойиҳа амалга оширилиб, 10,3 млнбош парранда етиштирилди.

Давлат Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, натижада жорий йилнинг 9 ойида тухум етиштириш ҳажми 12,3% ўсди.

$1 = 2388,25 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: