Ўтган 9 ойда Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш 3,4% қисқарди
Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон кўмир саноатида қазиб олиш ҳамжлари 2 млн. 999,8 минг тоннани ташкил қилиб (3,337 млн. тонналик прогноз кўрсаткичдан 89,9%), 2013 йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 3,4% қисқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қазиб олинган кўмирнинг асосий қисми - 2 млн. 726,6 минг тоннаси (прогноздан 87,8% ) “Ўзбеккўмир” АЖ корхоналари ҳиссасига тўғри келди. Бундан ташқари, “Шарғункўмир” АЖ томонидан 70,2 минг тонна (прогнозга 259,9%, ўсиш суръати 538,6%), “Апартак” МЧЖ томонидан 203 минг тонна (прогнозга 100%, ўсиш суръати 176,2%) кўмир қазиб олинди.
Ўзбекистон кўмир саноатининг товар маҳсулотлари ҳажми амалдаги нархларда 191,5 млрд сўмни ташкил қилди. Бу 2013 йилнинг 9 ойи кўрсатичидан 14,1% ошиқ. Солиштирма нархларда тармоқда 140,4 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.


