Ўтган 9 ойда Ўзбекистонда таълимга 7,56 трлн сўмдан зиёд ажратилди

Дата: 13:19, 21-11-2014.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон давлат бюджетидан таълим муассасаларини таъминлаш ва ривожлантиришга 7 трлн 560 млрд. сўм ажратилди. Бу ижтимоий соҳага йўналтирилган бюджет маблағларининг 58,6% (13 трлн 313,6 млрд сўм) ташкил қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар “Адолат” Ўзбекистон Социал-демократик партияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг Ўзбекистон давлат бюджетини бажариш бўйича 9 ойлик якунларига бағишланган йиғилишида маълум қилинди.

Хусусан, мактабгача таълим муассасаларига 852,3 млрд сўм, умумтаълим мактабларига – 4 208,9 млрд сўм, болалар уйлари ва болалар шаҳарчаларига – 20,5 млрд сўм, спорт ва бошқа методик муассасаларга – 215,0 млрд сўм ва мусиқа ва санъат мактабларига – 107,4 млрд сўм ажратилган.

$1 = 2396,79 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: