Ўтган ҳафта “Тошкент” биржасининг айланмаси 2,132 млрд сўмни ташкил этди

Дата: 16:06, 01-04-2015.

Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – 23-27 март кунлари “Тошкент” Республика фонд биржасининг (РФБ) айланмаси 2,132 млрд сўмни ташкил этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РФБ матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳисобот даврида 9 акционерлик жамиятининг қимматли қоғозлари бўйича 60 олди-сотди битими тузилди. Натижада 4,8 млн дона акциялар сотилди.

Биржа умумий айланмасида иккиламчи бозордаги акциялар савдосининг улуши 51% ёки 1 млрд 88,1 млн сўмни, бирламчи бозор улуши 49% ёки 1,044 млрд сўмни ташкил этди. Айни пайтда бирламчи бозордаги айланма ўтган ҳафта билан солиштирганда деярли 2 бараварга ўсди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: