Ўтган ҳафта “Тошкент” РФБ 6 АЖ қимматли қоғозлари билан 51 олди-сотди битими тузилди

Дата: 18:10, 24-03-2015.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ - Ўтган ҳафта (16-20 март) “Тошкент” РФБда 6 акционерлик жамиятларининг (АЖ) қимматли қоғозлари билан 51 олди-сотди битими тузилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РФБ маълумотларига кўра, натижада 3,6 млн дона акция сотилди. Биржанинг умумий айланмаси 8,249 млрд сўмни ташкил этиб, бундан олдинги ҳафта кўрсаткичидан (1 млрд 434,2 млн сўм) деярли 6 бараварга кўп бўлди .

Биржа умумий айланмасида иккиламчи бозор акциялари олди сотдиси етакчилик қилди. Уларнинг ялпи улуши биржа айланмасида 93% (7,639 млрд сўм), бирламчи бозор улуши 7% (609 млн сўм) ташкил этди.

Иқтисодиётлар тармоғида молия хизматлари соҳаси корхоналари акциялари савдоси ҳиссаси етакчилик қилмоқда. Айниқса, тижорат банкларининг акциялари ўта харидоргир бўлди. Уларнинг ялпи улуши биржа айланмасида 99% ёки 8 млрд 190,4 млн сўмни ташкил этди.

Эмитентлар орасида биржа айланмасида “Ипотека-банк” АТИБ етакчилик қилди ва ҳафта давомида банкнинг 7,5 млрд сўмлик қимматли қоғозлари сотилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: