Ўтган ҳафта “Тошкент” РФБнинг айланмаси 1,4 млрд. сўмдан бир оз ошди

Дата: 16:18, 18-03-2015.

Тошкент. 18 март. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта, 9-13 март кунлари “Тошкент” Республика фонд биржасида (РФБ) 7 акционерлик жамиятининг қимматли қоғозлари олди-сотдиси бўйича 24 битим тузилди, 5,7 млн. дона акция сотилди, биржанинг умумий айланмаси 1 434,2 млн. сўмни ташкил қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биржа айланмасининг ўтган ҳафтага қараганда пасайишига қарамасдан “Тошкент” РФБда деярли барча кўрсаткичлар бўйича барқарор ўсиш кузатилмоқда. Хусусан, йил бошидан бери биржанинг умумий айланмаси 44,103 млрд сўмни ташкил қилди. Бу эса ўтган йилнинг муқобил давридагига қараганда 4 баравар кўпдир (11,494 млрд сўмдан ошиқ). Ҳафта давомида биржа айланмасида иккиламчи бозордаги акциялар савдоси етакчилик қилди. Уларнинг ялпи улуши савдолар айланмасида 61% (880 млн сўмни), бирламчи бозор улуши 39% (554 млн сўмни) ташкил қилди”, - дейилади биржа сайтида жойлаштирилган маълумотда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: