Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 113 ёнғинлар натижасида 3 киши ҳаётдан кўм юмиб, 4 киши жароҳатланди
Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – 4-10 апрел орасида Ўзбекистонда 113 та ёнғинлар қайд этилиб, улар натижасида 3 киши ҳаётдан кўм юмиб, 4 киши жароҳатланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ИИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
Вазирлик сайтидаги маълумотга кўра, ушбу ёнғинларда 342 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 674 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёғғинларнинг асосий сабабларидан бири – фуқароларнинг бепарволигидир.
Хусусан, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи фуқаро Б.Усмоновнинг уйида сигарета чекишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 1,5 кв метр майдонда ўрин-кўрпаси ёниб зарарланган.
Бундан ташқари, Навоий вилояти Нурота туманида яшовчи фуқаро У.Раметовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 60 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Хоразм вилояти Хазорасп туманида яшовчи фуқаро Қ.Қаххоровнинг уйида очиқ оловдан фойдаланишда эхтиётсизлик оқибатида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 110 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.


