Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 146 ёнғин юз берди
Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 146 ёнғин юз берди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) 101 хизмати хабарига асосланган ҳолда.
“Ёнғинлар натижасида 4 киши турли даражадаги куйиш жароҳатлари олди. Ёнғин бўлинмаларининг оператив ҳаракатлари орқали қиймати 719 млн сўмлик қурилиш конструкциялари ва 537 млн сўмлик товар-моддий бойликлар қутқариб қолинди”, - дейилади хабарда.
Хусусан, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги “Кавола” маҳалласида истиқомат қилувчи Д.Ахадовнинг уйида электр симининг қисқа туташуви натижасида ёнғин келиб чиқди. Олов 100 кв. метрдаги қурилиш конструкциялари ва моддий бойликлар, шунингдек, қўшни Н.Искандаровга тегишли 50 кв. метр ва А.Турсуновга тегишли 25 кв. метрдаги қурилиш конструкцияларини ҳам йўқ қилди.
Шу билан бирга, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи Н.Мухамадниёзовнинг уйидаги электр симнинг қисқа туташуви натижасида ҳам ёнғин келиб чиқди. Олов 35 кв. метрдаги қурилиш конструкциялари ҳамда А.Маткаримовга тегишли 5 кв.метрдаги қўшни уй қурилиш конструкцияларини ҳам ёндириб юборди.
$1 = 2507,40 сўм