Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 176 ёнғин натижасида 3 киши вафот этди ва 3 киши жабрланди

Дата: 13:10, 02-03-2016.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – 22 28 феврал орасида Ўзбекистонда 176 ёнғин натижасида 3 киши вафот этди ва 3 киши жабрланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ИИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Ёнғин бўлинмаларининг оператив ҳаракатлари натижасида ушбу ёнғинларда 1 млрд 262 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд 233 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинди”, - дейилади хабарда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ёнғинларнинг асосий сабаби фуқароларнинг бепарволиги ва эътиборсизлиги ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: