Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 203 ёнғин рўйхатга олинди

Дата: 14:57, 27-03-2015.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 203 ёнғин рўйхатга олинди, дея хабар беради Ўзбек телеграфагентлиги (ЎзТАГ) республика Ички ишлар вазирлиги сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Ёнғинлар натижасида 3 киши турли даражадаги куйиш жароҳатлари олди ва 2 киши ёнғин оқибатида оламдан ўтди. Ёнғин бўлинмаларининг оператив ҳаракатлари шарофати билан қиймати 982 млн сўмлик қурилиш конструкциялари ва 1,06 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар қутқариб қолинди”, - дейилади хабарда.

Хусусан, қисқа туташув оқибатида Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи М.Асатиллаевнинг уйида ёнғин келиб чиққан. “Ўт 40 кв. метр майдондаги қурилиш конструкциялари ва шахсий мулкни йўқ қилди. Маст ҳолда чекиш Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Б.Рифатовнинг уйида ёнғин келтириб чиқарди. Натижада 2 кв. метр майдондаги моддий бойликлар куйиб кул бўлди. Ачинарлиси, уй эгаси Б.Рифатов ҳам ёнишдан ҳосиб бўлган тутунлардан бўғилиб, вафот этди”, - деб ёзилади ИИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: