Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 238 ёнғин натижасида икки киши вафот этиб, уч киши жабрланди
Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 238 ёнғин натижасида икки киши вафот этиб, уч киши жабрланди. Бу ҳақида ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Ёнғинлар оқибатида 3 киши турли даражадаги куйиш жароҳатлари олди ва икки киши унинг қурбони бўлди. Ёнғин бўлинмаларининг оператив ҳаракатлари натижасида қиймати 907 млн сўмлик қурилиш конструкциялари ва қиймати 834 млн атрофида бўлган товар-моддий бойликлар сақлаб қолинди”, - дейилади вазирлик хабарида.