Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 251 ёнғин рўйхатга олинди

Дата: 17:49, 06-08-2015.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 251 ёнғин рўйхатга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ёнғинлар натижасида 8 киши турли даражадаги куйиш жароҳатлари олди, 1 киши эса ундан вафот этди”, - дейилади 101 хизмати хабарида.

Маълумотга кўра, ёнғин оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш, овқат тайёрлашда қизитилган ўчоқни қаровсиз ташлаб кетиш, электр симларидаги қисқа туташув кабилар сабаб бўлган.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида 80 кв. метр майдонда қурилиш конструкциялари ва уй анжомлари, Бухоро вилоятининг Олот туманида 100 кв. метр майдондаги қурилиш конструкциялари ва оғилхона, Фарғона вилоятидаги Марғилон шаҳрида 70 кв. метр майдонда ошхона томи қурилиш конструкциялари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 80 кв метр майдондаги том қурилиш конструкциялари ва сомон ёнғинлар натижасида куйиб кул бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: