Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 284 ёнғин қайд этилди

Дата: 12:28, 01-07-2015.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 284 ёнғин қайд этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) 101 хизматининг хабарига асосланган ҳолда.

“Ёнғинлар натижасида 5 киши турли даражадаги куйиш жароҳатлари олди. Ёнғин бўлинмаларининг оператив ҳаракатлари билан қиймати 3 млрд 444 млн 831 минг сўмлик том қурилиши конструкциялари ва 3 млрд 751 млн 705 минг сўмлик товар-моддий бойликлар сақлаб қолинди”, – дейилади хабарда.

Хусусан, Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги уйларнинг бирида электр симидаги қисқа туташув туфайли ёнғин келиб чиқди. Олов 100 кв. м. майдондаги қурилиш конструкциялари ва маиший турмуш ашёлари йўқ қилди.

Бундан ташқари, юқоридаги сабаб туфайли Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги уйлардан биридаги ёнғин 95 кв. м. майдондаги қурилиш конструкциялари ва маиший турмуш ашёларини йўқ қилди.

Хабарда айтилишича, ёнғинлар фуқароларнинг беъэтиборлиги натижасида келиб чиққан.

$1 = 2555,60 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: