Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 325 ёнғинлар оқибатида 7 киши вафот этиб, 9 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди
Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 325 ёнғинлар оқибатида 7 киши вафот этиб, 9 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ИИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
Маълумотга кўра, ёнғин бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида қиймати 1 млрд 223 млн сўмдан ошиқлик қурилиш конструкциялари ва 964 млн сўмлик товар-моддий бойликлар сақлаб қолинди.
Маълумотда айтилишича, ёнғинларга электр симидаги қисқа туташув, шунингдек, иситиш печкаси қувурининг қизиб кетиши сабаб бўлган.