Ўтган ҳафта Ўзбекистонда ёнғинлар натижасида 2 киши турли даражадаги куйиш жароҳати олиб, 1 киши вафот этди

Дата: 15:36, 04-09-2015.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта Ўзбекистонда ёнғинлар натижасида 2 киши турли даражадаги куйиш жароҳати олиб, 1 киши вафот этди. Бу тўғрисида Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Ёнғин бўлинмаларининг оператив ҳаракатлари орқали 689 млн. сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 613 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинди.

Тошкент вилояти Юқори-Чирчиқ туманида яшовчи Б.Хамраевнинг уйида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлди. Ёнғин натижада уйнинг 50 кв. метр майдони томи, том қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланди.

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшовчи Р.Шакированинг келини пахта ёғини доғлаш учун газ плитасига қўйиб, бошқа уй юмушлари билан банд бўлган. Уй бекасининг ҳаёлидан кўтарилган пахта ёғи қизиб кетиши натижасида алангаланиб, уйнинг 80 кв. метр майдонда том қисми ва жиҳозларининг ёниб зарарланишига сабаб бўлгани ҳам хабар қилинди.

Яна бир бахтсиз ҳодиса Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи фуқаро М.Одилованинг уйида содир бўлди. Уй бекаси ошхонага кириб, бу ердаги газ баллондан сизиб чиққан газ ҳидини сезмасдан гугурт чақган вақтда хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида М.Одилова ва унинг қизи куйиш тан жароҳати олганлар ҳамда уйнинг 7 кв. метр майдонда томи ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ушбу ҳолатлар бепарволик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ёнғин хавфсизлиги талабларини йоддан чиқарманг”, - дейилади ИИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: