Ўтган ҳафта Ўзбекистонда ёнғинлар натижасида 2 киши турли даражадаги тан жароҳати олди

Дата: 22:50, 23-10-2015.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ - Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 259 ёнғинлар натижасида 2 киши турли даражадаги тан жароҳати олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ёнғин бўлинмаларининг оператив ҳаракатлари билан 1 млрд. 318 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд. 61 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги сайтида.

Бухоро вилояти Бухоро туманида яшовчи фуқаро Н.Сарваровнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнгъин содир бўлиб, уйнинг 48 кв метр майдонда том қисми ҳамда қўшнисининг уйини 55 кв метр майдонда том қисми ёниб зарарлангани таъкидланмоқда.

Шунингдек, Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Б.Ғаниеванинг уйида ёш болаларнинг шўхлиги оқибатида ёнгъин содир бўлиб, уйнинг 40 кв метр майдонда томи ва шифт қисми ҳамда қўшнисининг уйини 55 кв метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Бундан ташқари, Самарқанд вилояти Самарқанд туманида яшовчи фуқаро Э.Жабборовнинг уйида иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнгъин содир бўлиб, уйнинг 70 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: