Ўтган ҳафта Ўзбекистонда ёнғинлар натижасида бир киши вафот этди

Дата: 16:37, 22-07-2015.

Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Ўтган ҳафта Ўзбекистонда ёнғинлар натижасида бир киши вафот этди, яна икки киши эса турли оғирликдаги куйиш жароҳатлари олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

101 хизмати маълумотларига кўра, ёнғинлар асосан электр симларидаги қисқа туташувлар туфайли юзага келган. Натижада Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида ёнғин 90 кв. метр майдондаги қурилиш конструкциялари ва уй анжомларини йўқ қилди. Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида эса олов 80 кв. метр майдондаги қурилиш конструкциялари ва уй анжомларини кул қилди.

Эслатиб ўтамизки, ўтган ҳафтада 283 ёнғин руйхатга олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: