Ўтган ҳафта ЎзРТХАБ 186 млрд сўмлик савдо қилди, савдо ҳажми ўтган ҳафтага нисбатан учдан бирига ўсди

Дата: 17:45, 22-05-2014.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ - Ўтган ҳафтада Ўзбек Республика Товар хом-ашё биржаси 186 млрд сўмлик савдо қилди ҳамда савдолар ҳажми ўтган ҳафтага нисбатан учдан бирига (33%) ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) биржа матбуот хизмати маълумотларига асосланган ҳолда. Ушбу маълумотлар 12-18 майга оид. Айни пайтда ижобий динамика бижанинг барча савдо платформаларида кузатилган.
Хусусан, биржа савдолари ҳажми 108,4 млрд сўмдан 144,5 млрд сўмгача ўсди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва озуқалари билан савдода энг кўп фаоллик қайд этилди. Валюта майдончасида эса $2 млнлик маҳаллий маҳсулотлар экспортга чиқарилди (ўтган ҳафта $1,5 млн).
Кўргазма-ярмарка савдоларида битимлар ҳажми 28,7% ўсди ва 20,4 млрд сўмга етди. Ҳафтанинг энг йирик битими биржанинг Жиззах филиалида тузилиб, бу ерда 1,9 млрд сўмлик полиэтилен қувурлар сотилди.
Давлат ҳаридлари бўйича аукцион савдолари 36,1% ўсиб, 11,8 млрд сўмга тенг бўлди. Шу орқали маблағ тежаш ҳажми 2,6 млрд сўмга етди. Бунга савдо иштирокчилари сони 3333дан 3913га етгани ҳам ёрдамлашди, тузилган битимлар сони 6239ни ташкил қилди.
Шу билан бирга корпоратив ҳаридлар миқдори ўсишда давом этмоқда. Бу соҳада қиймати 9,4 млрд сўмлик 418 битим тузилди (+39%). Ҳафтанинг ушбу йўналишдаги энг йирик битими Навоий вилоятида тузилиб, унинг ҳажми 677,4 млн сўмга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: