Ўтган ҳафтада “Тошкент” фонд биржасининг айланмаси 242,4 млн сўмни ташкил қилди

Дата: 14:40, 26-06-2014.

Тошкент. 26 июн. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 16 - 20 июн кунлари “Тошкент” Республика фонд биржасида умумий қиймати 242,4 млн сўм бўлган ($105 тыс.) 20 битим тузилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Биржа иштирокчилари 7 акционерлик жамиятига тегишли 484 минг дона қимматли қоғозларни реализация қилдилар.
Биржадан келган маълумотларга кўра, савдоларда саноат мажмуи корхоналари акциялари етакчилик қилди. Уларнинг умумий савдо айланмасидаги улуши 86,4% ташкил қилди. Битта битимнинг ўртача қиймати 12 млн сўмга тенг бўлди. Фонд биржасининг “TCI-Composite” кўрсаткичи 20 июн куни 1 минг пунктни ташкил қилди.
Жами, йил бошидан бери биржа айланмаси 33,5 млрд сўмни ($14,51 млн) ташкил этиб, 52,2 млн дона қимматли қоғозлар сотилди. Савдолар ҳажми бўйича молиявий хизматлар соҳаси етакчилик қилиб, унинг улуши 81% тенг бўлди. Шу жумладан, бирламчи бозордаги биржа айланмаси ҳажми 16,3 млрд сўмга (49%), иккиламчи бозор биржа айланмаси миқдори 17,2 млрд сўмни (51%) ташкил этди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: