Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда 246 ёнғин натижасида 3 киши ҳалок бўлиб, 8 киши жабрланди
Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда 246 ёнғин натижасида 3 киши ҳалок бўлиб, 8 киши жабрланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика ИИВ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
“Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 8 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган.Ёнғин бўлинмаларининг оператив ҳаракатлари натижасида ушбу ёнғинларда 657 млн сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 710 млн сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинди”, - дейилади ИИВ хабарида.
Маълумотга мувофиқ, ўтган ҳафтада Ўзбекистонда 246 ёнғин рўйхатга олинган. Ушбу ёнғинлар болаларнинг олов билан ўйнаши, электр симларидаги қисқа туташув ва оловга эҳтиётсизлик билан муносбатда бўлиш сабаб бўлган.