Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда 258 ёнғин содир бўлди

Дата: 09:39, 06-02-2015.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда 258 ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Ички ишлар вазирлиги сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Ёнғинлар натижасида 4 киши турли даражадаги куйиш жароҳатларини олган ва яна 4 киши ёнғиндан ҳалок бўлган. Ўт ўчирувчиларнинг оператив ҳаракатлари туфайли қиймати 1 млрд. 273 млн. 14,673 минг сўмлик қурилиш конструкциялари ва 1 млрд. 96 млн. 649,15 минг сўмлик товар-моддий бойликлар сақлаб қолинди.

$1 = 2442,13 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: