Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда ёнғинларда 14 киши жабрланди
Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда юз берган ёнғинларда 14 киши жабрланди, 9 киши куйган бўлса, 5 киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига асосланиб.
Ҳафта давомида мамлакатда жами 247 ёнғин келиб чиққан.
Маълумотда қайд этилишича, ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан қиймати 1,2 млрд сўмдан ошиқлик қурилиш конструкциялари ва ўртача 932,2 млн сўмлик товар-моддий қийматлар қутқариб қолинган.
$1 = 2388,25 сўм


