Ўтган ҳафтада ЎзРТХАБ ялпи битимлар ҳажми 149,6 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 16:05, 01-04-2015.

Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – 23-29 мартда Ўзбек Республика товар ҳом-ашё биржасида (ЎзРТХАБ) ялпи битимлар ҳажми 149,6 млрд сўмни ташкил қилди. Ярмарка савдолари тизимининг экспорт йўналишида савдолар ижобий динамикаси кузатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎзРТХАБдан хабар беришларича, биржанинг савдо платформаси орқали 115 млрд сўмлик моллар сотилган бўлиб, бу ялпи битимлар ҳажмининг 76,9% ташкил қилди. Валюта савдо майдончасида экспорт битимлари ҳажми $2,9 млнга қадар ўсди. Хусусан, “Шуртан ГХМ” УШК турли хилдаги 2,8 минг тонна полиэтилен экспорт қилди.

Ярмарка савдолари ҳажми 22,3% ўсиб, 21,7 млрд сўмга етди. Савдолар қатнашчилари сони 244дан 210тага тушишига қарамасдан, тузилган битимлар сони 6% ошди. Ўз навбатида, экспорт битимлари суммаси 652,2 млндан 1,5 млрд сўмга қадар ўсди. Кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган маҳсулотлар ҳажми 14,4 млрд сўмга қадар кўпайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: