Ўтган йилда “Агробанк” ўзбек банки ялпи капиталини 470 млрд сўмга қадар кўпайтирди

Дата: 22:31, 23-02-2016.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – 2015 йил якунлари бўйича йилда “Агробанк” АТБ ялпи капиталини 470 млрд сўмга қадар, низом капиталини 318 млрд сўмга қадар кўпайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар банк томонидан 23 февралда ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

2016 йилннг 1 январи ҳолатига келиб банкнинг ресурс базаси 2,991 трлн сўмга тенг. Муассаса томонидан ажратилган инвестиция кредитлари миқдори 669 млрд сўмни ташкил этиб, 2014 йил кўрсаткичларидан 30% юқори бўлди.

Фермер хўжаликлари тармоғини ривожлантиришга 224,4 млрд сўмлик кредитлар ажратилди. Жумладан, чорвачиликни ривожлантиришга 59,9 млрд сўм, паррандачиликни ривожлантиришга 5,6 млрд сўм, балиқчиликни ривожлантиришга 5,8 млрд сўм, асаларичиликни ривожлантиришга 1,6 млрд сўм йўналтирилди.

Боғлар ва узумзорлар барпо этишга 2,4 млрд сўм, мева ва сабзовотлар етиштиришга 21,8 млрд сўм, иссиқхонаар қуришга 11 млрд сўм ажратилди.

2016 йил режаларида кичик бизнесга 1,196 трлн сўм кредит бериш бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: