Ўтган йилда Хитой Ўзбекистонда яратилган қўшма корхоналар сони бўйича биринчи ўринни эгаллади

Дата: 17:20, 20-01-2016.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – 2015 йил якунлари бўйича Хитой Ўзбекистонда яратилган қўшма корхоналар сони бўйича биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Чин-Мочинлик тадбиркор ва компаниялар иштирокида 107 корхона яратилди. Етакчи учталикка Россия (91) ва Жанубий Корея (53) ҳам кирди”, – деб таъкидлашди Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида.

Бошқа етакчи инвесторлар орасида Буюк Британия (41 ҚК), Туркия (39), Ҳиндистон (22), Қозоғистон (20) бор.

Ўтган йили мамлакатда жами хорижликлар иштирокида 494 корхона ташкил қилинди. Ҳудудий кесимда Тошкент 330 корхона билан, Тошкент (44) ва Самарқанд вилоятлари (23) етакчи бўлдилар.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилнинг 1 январига келиб хорижий капитал иштирокида тузилган корхоналарнинг сони 4,8 мингдан ошди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: